Самарқандда мактаб ўқитувчиси университетга ўқишга киришда ёрдам учун пора олаётганида қўлга олинди
Самарқандда мактаб ўқитувчиси университетга ўқишга киришда ёрдам учун пора олаётганида қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ ТХТБ бошлиғи номига 6 июнь куни “Н” исмли шахс ариза билан мурожаат қилиб, “Х” исмли фуқаро ўзини Самарқанд Давлат Университети домласи деб таништириб, ундан Самарқанд Давлат Университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6.000 АҚШ доллари миқдорида пул сўраётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Тадбир жараёнида, шу куни ходимлар томонидан, мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи, Самарқанд шахар, Мирзо Бедил МФЙда яшовчи, 1990 й.т Х.И. тадбир иштирокчиси “Н” исмли фуқародан ваъда қилинган пулдан жами 1.500 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.