3 Декабр 2020 йил
473
Самарқандда муқаддам судланганлар томонидан қайта жиноятлар содир этилишини олдини олиш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Самарқандда қайта жиноятлар содир этилишини олдини олиш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Ҳусусан вилоятнинг барча шаҳар-туманларида Пробация ҳисобида турувчи шахслар билан кенг қамровли тадбирлар ўтказилиб, уларга жазони ўташ тартиб қоидалари, келгусида жиноят содир этмаслик, жиноятнинг салбий оқибатлари таъсирчан усулларда тушунтирилмоқда.
Учрашувлар якунида назоратдаги шахсларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати