Самарқандда олиб борилаётган тарғиботлар натижасида фуқаролар ноқонуний ов қуролларини ихтиёрий равишда ИИБ ходимларига топширмоқда
Самарқанд вилояти ИИБ томонидан вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Нарпай туман ИИБ ТваЭКҚГ ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари натижасида, Нарпай тумани Чорбоғ маҳалласида яшовчи, 1984 й.т. С. яшаш уйида таъмирлаш ишлари олиб бораётганда топиб олган бир дона ИЖ русумли ов қуролини ўз ихтиёри билан ИИО ходимларига топширди.
Шунингдек, Самарқанд вилоят ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида, Ургут тумани Деҳқонобод МФЙда яшовчи, 1971 й.т. Ҳ. мархум отасидан қолган ТОЗ-8 русумли, ов қуролини ўз ихтиёри билан ИИБ ходимларига топширди. Иккала ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқаролардан бу борадаги ишларда жонбозлик кўрсатишларини сўрайди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати