21 Июл 2020 йил 780

Самарқандда “Қорадори-2020” тадбири давом этмоқда.

2020 йил 19 июль куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири давомида Ургут тумани Бунёдкор маҳалласида яшовчи, 1995 й.т. Х.Л. нинг яшаш уйи ҳовлиси кўздан кечирилганда, ҳовлисидаги ёнғоқ дарахти ёнида 3 (уч) туп ва узум ток оралиғига 12 (ўн икки) жами 15 (ўн беш) туп яшил рангли, ўткир ҳидли, гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ўсимликлар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг маълумотномасига кўра, ушбу 15 (ўн беш) туп яшил рангли, ўткир ҳидли, ҳўл ҳолдаги ўсимликлар таркибида гиёҳванд моддалар мавжуд бўлиб, бу ўсимликлар «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлиги турига киришлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Х.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech