24 Ноябр 2020 йил
511
Самарқандда пиротехника воситаларини аниқлашга қаратилган яна бир тадбир ўтказилди
Вилоятимизга пиротехника воситаларини яширинча олиб кириш ҳамда олди-сотдиси билан шуғулланишга қарши тизимли кураш олиб борилмоқда.
23 няобрь куни вилоят Божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, вилоят ДХХ бошқармаси ҳамда вилоят миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида яна бир тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаро Ш.И. ўзига тегишли бўлган умумий қиймати 28 миллион сўмдан зиёд “Британик” ёзувли жами 171 600 дона пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлиб турганда тўхтатиб қолинди.
Айни вақтда божхона органлари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати