Самарқандда ППХ ходимлари талончилик қилган шахсларни қўлга олишди
2020 йил 15 декабрь куни Самарқанд шаҳар Саттепо масканида яшовчи, 1997 й.т. Ш. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 14 декабрь куни соат 19:30 ларда Самаранд шаҳар Саттепо масканида унга олдиндан таниш бўлмаган икки нафар номаълум шахслар унинг юз соҳасига уриб тан жарохати етказиб, ёнида бўлган бир дона “IPHONE-11 Pro MAX” русумли телефон аппаратини ва бир дона “Aplle iwatch-4” русумли соатини, умумий бахоси 1.000 АҚШ долларига тенг бўлган мулкини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинганини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ППХБ 3-отряди ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Булунғур тумани Ўзбекистон кўчасида яшовчи, 1993 й.т. А.С. ва Иштихон тумани Шейхларкент маҳалласида яшовчи, 2000 й.т. Ж.Ш.лар содир этганликлари аниқланиб, улардан далилий ашёлар ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур холат юзасидан Самарқанд шаҳри буйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати