2 Декабр 2020 йил
671
Самарқандда ППХ ходимлари терговдан яшириниб юрган шахсни қўлга олишди
Жиноят иши бўйича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тергов органларидан яшириниб, қидирувда бўлган 1982 йилда туғилган, Б.А. Самарқанд вилояти ИИБ ППХБ 1-отряди ходимлари томонидан Самарқанд шаҳри ҳудудида қўлга олинди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати