Самарқандда профилактика инспекторининг бир ўзи тунги вақтда ўғирлик қилаётган 3 нафар шахсларни қўлга олди
2020 йилнинг 17 декабрь кунидан 18 декабрь кунига ўтар кечаси Нарпай тумани ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш бўйича тунги патруллик хизматига жалб қилинган Нарпай тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори катта лейтенант Ўткир Бўркиев тунги соат 02:30ларда Нарпай тумани “Ўзбеккенти” ва “Тепақўрғон” маҳалласи ҳудудида ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида, ушбу маҳаллалар ҳудудида жойлашган Ўзтелеком АЖ “UZMOBILE” уяли алоқа компаниясига тегишли таянч база станциясида бўлган антена атрофида шубҳали шахслар ҳаракатланиб юрганлигини кўриб, шу ерда бўлган Дамас русумли автомашина ёнига борган вақтида, Пахтачи туманида яшовчи 3 нафар фуқаролар ушбу антенага тегишли бўлган 2 дона “ҳаво совитгич” ва 1 дона “ёнғин ўчириш қурилмаси”ни ўғирлик йўли билан яширин тарзда автомашинага жойлаштираётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олган.
Профилактика инспекторинининг бир ўзи 3 нафар жиноятчиларни қўлига кишан солиб, жазо муқаррарлигини таъминлади.
Ушбу ҳолат бўйича дастлабки тергов харакатлари олиб бориш давомида ушбу 3 нафар гумондор шахслар муқаддам туман ҳудудида шунингдек, Каттақўрғон тумани ҳамда Навоий вилоятининг Хатирчи туманларида ҳам бир неча маротаба ўғирлик жиноятларини содир қилиб келганлигини аниқланган.
Профилактика инспектори мазкур жиноятни иссиқ изидан аниқлаб, фош қилиб, ушбу шахслар томонидан келгусида жиноятлар содир этиш фаолиятига чек қўйди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати