21 Сентябр 2021 йил 795

Самарқандда прокуратура ва ИИБ ҳамкорлигида гуруҳлар тузилиб, тунги вақтларда интернет клублари ва компьютер ўйин хоналарида юрган вояга етмаганлар билан профилактик тадбирлар олиб борилди

Самарқанд вилоят ҳамда шаҳар прокуратураси ва Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари ҳамкорлигида шаҳар ҳудудида жойлашган интернет клублари ва компьютер ўйин хоналарида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш мақсадида, тунги рейдлар ташкил этилди.

Рейдлар давомида, Самарқанд шаҳардаги 31 та интернет клублари ва компьютер ўйинлари хоналарида текширувлар ўтказилиб, тунги вақтда назоратсиз ва қаровсиз юрган 17 нафар вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан, аниқланган компьютер хоналари эгаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1882-моддаси (Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Тадбир жараёнида жиноят ва хуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси бўйича фуқароларга тушунтиришлар берилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech