16 Декабр 2020 йил 495

Самарқандда вилоят сектор раҳбарлари афв этилганлар билан учрашишди

Самарқанд вилояти сектор раҳбарлари Президентимизнинг Фармонига асосан афв этилиб, жазони ижро этиш муассасаларидан озодликка чиқарилган самарқандлик фуқаролар билан суҳбатлашди.

Суҳбат чоғида уларнинг бугунги аҳволидан келиб чиқиб, оилавий шароитини яхшилаш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Хусусан, Нуробод туманининг Нурдум маҳалласида яшовчи, жинояти учун узоқ йилга озодликдан маҳрум этилиб, ҳозирда афв этилган Ш.Қучқоров масъуллардан иш сўраб мурожаат қилди. Вилоят ҳокими ушбу фуқарони бандлигини таъминлаш юзасидан тегишли идора раҳбарларига топшириқ берди. Шунингдек, чорвачилик билан шуғулланиши учун унга кредит ажратиладиган бўлди.

Ургут туманининг Торинжак маҳалласида яшаётган Бобуржон Аминов масъуллардан соғлигини тиклаш бўйича малакали тиббий кўрикдан ўтиш учун амалий ёрдам сўради. Унинг бу масаласи бўйича соғлиқни сақлаш бошқармаси масъулларига аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, уни касб-хунарга ўқитиб, иш билан таъминлаш лозимлиги қайд этилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech