Самарқандда шахсий таркиб билан ўқув машғулотлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 17 январдаги тегишли буйруғи ва 2020 йил 21 ноябрь кунидаги Фармойиши талабларига мувофиқ, жорий йилнинг декабрь ойидан 2021 йилнинг июнь ойига қадар вилоят ИИБнинг барча таркибий ва ҳудудий ички ишлар органлари шахсий таркиби билан хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик бўйича ўқув машғулотлари ўтказилиши белгиланган.
Шу муносабат билан, янги ўқув йили бошланишига тайёргарлик кўриш мақсадида бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган ўқув дастурига асосан, 24 ноябрь куни вилоят ички ишлар органлари ходимларини ўқитишга масъул бўлган барча ИИБ таркибий ва ҳудудий ички ишлар органлари кадрлар билан ишлаш гуруҳи катта инспекторларини билим савиясини юксалтириш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича ИИВ Самарқанд академик лицейи Малака ошириш институтининг филиалида ташкил этилган ўқув машғулотлари олиб борилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати