26 Ноябр 2020 йил 513

Самарқандда шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида учрашувлар ўтказилмоқда

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ф.Рахматов, ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими бошлиғи Ш.Шодиевлар шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунийликка риоя этилишини таъминлаш борасида вилоятининг Нуробод, Пастдарғом ҳамда Пайариқ туманларида ИИБ ходимлари ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказди.

Танқидий рухда ўтказилган йиғилишларда вилоят ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича йўл қўйилаётган камчиликларни таҳлилий кўриб чиқди.

Ҳар бир ходим фуқаролар билан мулоқот жараёнида одоб-ахлоқ доирасида, меъёрий ҳужжатлар талабларига қатъий риоя қилиш, халқ ва давлат манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўйиши лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Айрим ходимлар томонидан йўл қўйилаётган салбий ҳолатлар шахсий таркиб ўртасида атрофлича муҳокама қилинди.

Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларига қўйилаётган талаблар улардан юксак масъулият, темир интизом ҳамда улкан матонат талаб этиши таъкидланди.

Ҳар бир ходим мунтазам равишда ўз устида ишлаб малакасини ошириши, процессуал ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар берилди.

Сўзга чиққан масъуллар, ходимлар томонидан тамагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ иллатлар бутун тизим обрўсига жиддий путур етказиши, бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар юз берганда ходимга нисбатан қатъий чоралар қўлланиши ҳақида огоҳлантириб ўтишди.

Хизматига содиқ, ҳалол меҳнат қилаётган жонкуяр ходимларни рағбатлантириш, уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдириш, аксинча, ўзини салбий томондан кўрсатаётганларини шахсий таркиб, ота-оналар шунингдек, ички ишлар фахрийлари иштирокида муҳокама қилиш лозимлиги тўғрисида масъулларга кўрсатмалар берди.

Бу каби йиғилишлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech