25 Ноябр 2020 йил 567

Самарқандда соқув қурол олиб юрган фуқароларни аниқлаш бўйича кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда

Самарқандда совуқ қуроллар билан боғлиқ тан жароҳати етказиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида кенг кўламли “Тиғ” профилактик-огоҳлантирув тадбирлари давом этмоқда.

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан, Самарқанд шаҳри ҳудудида ўтказилган тадбирда
йигирмага яқин тиғли жисм олиб юрган фуқаролар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech