11 Март 2021 йил 608

Самарқандда суд ҳукмига бўйсунмаган фуқаронинг жазоси оғирлаштирилди

Жорий йил 22 февралидан бошлаб Ички ишлар тизимида “Зарбдор ойлик” ўтказилмоқда. Таъкидлаш керакки, ойлик доирасида бир қанча тарғибот лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, айни кунда 251 нафар шахс Булунғур тумани ИИБ Пробация гурухи ҳисобида туради. Йил бошидан буён 36 нафар, ойлик доирасида 6 нафар шахс шартли равишда жазони ижро этишдан озод қилинган бўлса, 1 нафар шахснинг жазоси оғирлаштирилган.

Хусусан, бугун Булунғур тумани ИИБ Пробация гурухи ҳисобида озодликни чеклаш жазосини ўтаётган назорат остидаги шахс М.Ғ. жазонинг ўталмай қолган муддати давомида суд ҳукми билан белгиланган чеклашларини бузганлиги сабабли, суд ҳукмига биноан озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди.

 Эслатиб ўтиш лозимки, зарбдор ойлик давом этмоқда. Аммо, ҳар бир фуқаро ҳам фақат ойлик доирасида эмас, доимий равишда белгиланган ҳуқуқ ва нормаларга риоя этишлари мақсадга мувофиқ бўларди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech