Самарқандда Тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш ойлиги махсус профилактик тадбирлари доирасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда
“Тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш ойлиги” ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Тадбирга 661 нафар ИИО ходимлари (профилактика инспекторлари ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар) ва 842 нафар жамоатчилик вакиллари, жами 1503 нафар ходимлар жалб этилган бўлиб, 5 кун давомида 3305 та оилалар ўрганилди.
5 кунлик ўрганишлар давомида 365 та низоли оилалар билан профилактик ишлар олиб борилди, ушбу оилаларда 47 муаммо аниқланиб, шундан 25 таси жойида ижобий ҳал этилди, 29 та ҳолатда нотинчликка барҳам берилди, 11 та ҳолатда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар ўзаро яраштирилди.
Тадбир давомида оила турмуш муносабатлари доирасида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган 16 та шахслар аниқланиб, ҳудудий профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан жабрланган хотин-қизларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сон Қарорига асосан тегишли тартибда “Ҳимоя ордерлари” расмийлаштирилиб, мазкур қарор ҳамда ордерда белгиланган чеклов талаблари бўйича батафсил ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, вилоятимиз ҳудудида яшовчи хотин-қизларимизни хар қандай тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида, тадбир давомида маҳалла ҳамда секторлар кесимида тазйиқ ва зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахслар рўйхатлари шакллантирилмоқда.
Махсус профилактик тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.