8 Июл 2020 йил 591

Самарқандда “Қурол” махсус профилактик тадбири давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Назорат-лицензиялаш гуруҳи ходимлари Ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ҳамда овчилик жамиятлари ишчи-хизматчилари билан биргаликда овчилик жамиятига аъзо фуқаролар томонидан шахсий қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва фойдаланиш тартибларига риоя этилишини текшириш, ўқ-отар қуролларни ишончли сақланишига тўсқинлик қилувчи шарт-шароитларнинг бартараф этилишини таъминлаш, жиноят ва бахтсиз ҳодисаларнинг юзага келишига замин яратувчи омилларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган мақсадли тадбирларни ўтказиб келишмоқда.

Бунда асосий эътибор Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисида”ги
ЎРҚ-550-сон Қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари уларнинг бут ва хавфсиз сақланишига яъни улардан бегона шахслар фойдаланишини истисно этадиган шароитларда, қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақланиб келинаётганлигига ҳамда ўқ-отар қуролини сақланишини бошқа бир қанча талабларига жавоб берилишига қаратиб келинмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech