25 Ноябр 2020 йил 471

Самарқандда ўтказилаётган "Комплекс" “тезкор-профилактик тадбири давомида фуқаронинг яшаш уйидан ноқонуний қурол ҳамда ўқдорилар аниқланди

2020 йил 25 ноябрь куни Самарқанд бўйлаб ўтказилаётган “Комплекс” тезкор-профилактик тадбири давомида, Нарпай туман ИИБ ходимлари  томонидан  олинган   маълумотга  асосан,  Нарпай тумани Чархин махалласида яшовчи, 1951 йилда туғилган А. яшаш хонадони кўздан кечирилди.

Текширув давомида ушбу шахс ўзининг яшаш уйида бир дона “ТОЗ-БУМ” русумли икки кўзли 16-калибрли ов қуроли,  9 (тўққиз) дона 16 калибрли гилзаларни ва 70 (етмиш) дона сариқ металдан ясалган капсулаларни ноқонуний сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Ҳозирда терговга қадар суриштириб ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech