Самарқандда ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” давомида содир этилиши мумкин бўлган қатор жиноятларнинг олди олинди
Пастдарғом тумани ҳудудида “Зарбдор ойлиги” тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган зарурий чора-тадбирлар режасига асосан, туман ҳудудида яшовчи 26 нафар жиноят содир этишга мойил бўлган гумондор шахсларни яшаш хонадонларида тинтув ҳаракати ўтказилди.
Тергов ҳаракатлари давомида Пастдарғом тумани “Болтали” маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган Э.Н. ни яшаш уйининг молхонасидаги гиштлар орасидан оғирлиги тахминан 20-30 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси топилиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.
Шунингдек, тинтув тергов ҳаракати давомида Пастдарғом тумани “Қатортерак” маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Р.Ш.нинг яшаш уйининг омборхонасидан совуқ қурол (Бита) топилиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.
Пастдаргом тумани “Чандир” маҳалласида яшовчи, 1960 й.т. Б.Э. ўзининг дала майдонини шудгор қилиш вақтида оғир харбий техниканинг снарядини топиб олиб, ИИБга ўз иҳтиёри билан топширди. Бундан ташқари, Пастдарғом тумани “Уску” маҳалласида яшовчи, 1962 й.т. Н.А.нинг яшаш хонадонидан бир дона ов куроли борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилди.
Шунингдек, 2021 йил 23 февраль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида,Пастдарғом тумани “Тўрттом” маҳалласида яшовчи,1984 йилда туғилган, М.Д. ўзининг яшаш хонадонида 9 нафар танишлари учун таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ташкил қилганлиги аниқланиб, 1 миллион 436 минг сўм пуллар ва 1 (бир) дона карта холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Шунингдек, олиб борилган тезкор ҳаракатлар давомида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 2-қисми билан айбланиб, қидирувда бўлган, Пастдарғом тумани “Найман” маҳалласида яшовчи, 1975 й.т Р.О., Самарқанд шаҳар Кимёгарлар кўрғони ҳудудида ушланган.
“Зарбдор ойлиги” давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати