Самарқандда ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” давомида қидирувда бўлган шахсларнинг оила аъзолари билан учрашувлар ўтказилмоқда
Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ, Самарқанд шаҳар прокуратураси ҳамда ИИО ФМБ масъуллари томонидан бугунги кунда жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яшириниб, ИИОларининг қидирувида бўлган 280 нафар шахсларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида масъуллар уларга жиноят қонунчилиги соҳасида амалга оширилаётган инсонпарварлик тамойилларининг мазмун-моҳияти, чет элда юрган қидирувдаги юртдошларимизни ўз иҳтиёри билан ватанига қайтиши, шунингдек, мазкур соҳада бўлаётган ислоҳатлар тўғрисида тушунчалар беришди.
Шунингдек, тадбирга муқаддам қидирувда бўлиб, ўз иҳтиёри билан ватанига қайтган бир неча фуқаролар ҳам таклиф қилиниб, иштирокчиларга қидирувда бўлган даврларидаги қийинчиликлар, қайтганидан сўнг, уларга берилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб беришди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати