Самарқандда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида кучайтирилган тунги рейдлар ўтказилади
Самарқандда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида кучайтирилган тунги рейдлар ўтказилади.
Рейдларда асосий эътибор, қўпол қоидабузарликлар содир этиб юрган ҳайдовчиларни, тунги клуб, караоке, барлар ва бошқа кўнгил очар жойларда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш, кўп қаватли уйлар атрофида туннинг иккинчи ярмида мақсадсиз юрган фуқароларни аниқлаш, қидирувдаги шахсларни топиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг муомаласига қарши кураш, ёшлар, айниқса, вояга етмаган шахсларни тунги вақтларда сабабсиз юрганлик ҳолатларини аниқлаш ва бошқа криминоген вазиятга таъсир этувчи омилларни аниқлашга қаратилади.
Бу каби кучайтирилган тунги назорат-рейд тадбирларини ҳар куни ўтказиш белгиланган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати