24 Ноябр 2020 йил 475

Самарқандда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар Пробация йўналишида ҳам изчил давом эттирилмоқда

Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар Пробация йўналишида ҳам изчил давом эттирилмоқда.

Биргина ноябрь ойининг ўтган 24 куни давомида, берилган имкониятдан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан жазо ўташдан бўйин товлаб келаётган Пробация назоратидаги 35 нафар шахсларнинг ўталмай қолган жазолари, оғирроқ жазо турларига, ҳусусан 23 нафарининг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Йил давомида бу кўрсатгич 302 тани ташкил этди.   

Шу орқали улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг олди олинди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech