31 Август 2020 йил 511

Самарқандда жиноятларни олдини олишга қаратилган бир қатор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Самарқандда жиноятларни олдини олишга қаратилган бир қатор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Тан жароҳатлари етказиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, шунингдек, фуқаролар ўртасида турли низоли келишмовчиликлар замиридаги жанжаллар натижасида юзага келадиган ўткир тиғли жисмлар ёрдамида тан жароҳати етказиш жиноятларини камайтириш мақсадида, “Тиғ” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда. 

Тадбир давомида асосий эътибор, жамоат жойлари, бозорлар, кўчалар, одамлар кўп тўпланадиган ҳудудларда фуқаролар томонидан ўткир тиғли жисмлар олиб юриш ҳолатларини аниқлаш, ушбу фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб боришга қаратилмоқда.

2020 йилнинг 30 август куни Самарқанд шаҳри ҳудудида жами 32 дона пичоқ ўткир тиғли предметини бемақсад сақлаб юриш ҳолати қайд қилинди.

Хизматга жалб этилган патруль-пост хизмати ходимлари томонидан бу турдаги жиноятлар содир этилиши мумкин бўлган жойларда бемақсад юрган шахсларни аниқлаш ва уларни текшириш чоралари кўрилмоқда.Шунингдек, йўналишдаги бозорлар, савдо марказлари, кафе-бар, ресторанлар ва бошқа кўнгилочар жойларида тунги вақтда бемақсад юрган ва жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш ишлари жадаллаштирилиб, ушбу объектларнинг маъмурияти билан профилактик-огоҳлантириш ишлари ўтказилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech