Самарқанда жиноятчиликни олдини олишда "Жамоатчилик назорати масканлари"нинг ўрни қандай?
Самарқанд вилояти ҳудудида осойишталик ва криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, айниқса тунги вақтларда содир этилаётган жиноятларни олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида, “Жамоатчилик назорати маскан”ларининг фаолият олиб боришига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда вилоят ҳудудидаги 1097 та маҳаллаларнинг барчасида “Жамоатчилик назорати маскан”лари ташкил этилиб, масканларга тунги вақтларда 7 113 нафар фуқаролар жамоатчилик асосида навбатчилик хизматга жалб этилмоқда.
Ташкил этилган жамоатчилик назорати масканларида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 18 623 нафар шахслар ва 15 183 та автотранспорт воситалари қайд этилиб, масканларга хизматга жалб этилганлар томонидан 2523 та ҳуқуқбузарликлар, 1 та жиноят ҳамда 1 нафар қидирувда бўлган шахс тўғрисида хабарлар берилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.