31 Июл 2021 йил 633

Жорий йилнинг 6 ойи давомида Самарқанд вилояти ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлганги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди

Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Тураходжаев Нажмиддин Садирович иштирокида Самарқандда жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Муҳокама карантин талабларига риоя қилинган ҳолда видеоселектор кўринишида ўтказилди. Унда Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.

Йиғилишни Бошқарма бошлиғи очиб берди. Дастлаб, Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник С.Абдухомидовнинг ҳисоботи тингланиб, вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятни ошишига шароит яратиб берган омиллар ҳамда бу борада ички ишлар бўлимлари ва соҳавий хизматларнинг фаолиятлари таҳлил қилинди.

Хусусан, Самарқанд шаҳар, Каттақўрғон, Нуробод, Ургут, Жомбой, Пастдарғом туманларида қотиллик, баданга оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари, йўл транспорт ҳодисалари ошганлиги таъкидланиб, ушбу ҳолатларнинг олдини олишда профилактик ишлар етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги атрофлича муҳокама этилди. 

Шунингдек, Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Жиноят-қидирув бошқармаси бошлиқларининг ҳисоботлари ҳам тингланди.

Муҳокамада айрим раҳбарларнинг фаолияти танқидий муҳокама қилинди. Хизматда йўл қўйилган камчиликлари учун бир қатор раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.  Жиноятчиликни олдини олиш, барвақт аниқлаш ва уларни жиловлаш борасида йўл қўйилган хато ва камчилликларни зудлик билан бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнгида, Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Нажмиддин Тураходжаев соҳа ходимларига берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажаришга, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда тамомила янгича тизим асосида иш ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech