Самарқанддан уй ижарага олиб, қиморхона ташкил қилган иштихонлик йигитга жиноят иши қўзғатилди
2021 йил 08 январдан 09 январга ўтар кечаси соат 01:00 ларда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар "Қорасув" маскани, "Обод" маҳалласи 11-уйда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ушбу уйда ижарада яшаб келган, Иштихон тумани Янгикент маҳалласи Жонроҳат қишлоғида рўйҳатда турувчи, 1989 й.т. С.И. уйнинг алоҳида хонасини таваккалчиликка асосланган “қимор” ўйинини ўтказиш учун ташкил қилиб, 4 нафар танишларига уйин учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, қиморбозлар даврасидан карта калодалари, 3.685.000 сўм пул ва 100 АҚШ доллари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-кисми билан жиноят иши кўзгатилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати