Самарқандга юборилган Президент совғалари эгаларига топширилмоқда
Самарқандга юборилган Президент совғалари эгаларига топширилмоқда
Самарқанддаги меҳрибонлик уйи ва "SOS" болалар маҳалласи тарбияланувчилари, она Ватанимиз сарҳадларини мардонавор ҳимоя қилиш, тинчлигимизни таъминлашда жасорат кўрсатиб, жонларини фидо қилган юрт ўғлонларининг болалари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун Юртбошимизнинг эътибор ва ғамхўрлик намунаси бўлган "Президент совғаси" Самарқандга етиб келди.
Самарқанд вилояти учун ажратилган Президент совғалари вилоятнинг шаҳар-туманларда ҳудудий Халқ таълим бўлимлари, шаҳар-туман ҳокимликларининг масъул ходимлари, ҳудудий профилактика инспекторлари иштирокида 3-15 ёшгача бўлган чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига хонадонларига бориб тарқатилди.
Самарқанд вилояти ахборот хизмати