28 Декабр 2020 йил 645

Самарқандлик бир гуруҳ фидоийлар тақдирланди

Бу йил Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги ҳамда турли саналар, касб байрамлари муносабати билан Президентимиз фармон ва қарорларига кўра, 61 нафар самарқандлик фидойи инсон давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.

Улар ичида 5 нафар Самарқанд вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган фидоий ходимлари ҳам борлиги қувонарли.

Янги йил байрами арафасида вилоят ҳокимлигида ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими ўтказилди. 

Вилоят ҳокими Э.Турдимов тадбир қатнашчиларини табриклаб, Ватан, халқ учун бажарилган фидойи меҳнат доим қадрланиши, муносиб эътироф этилишини таъкидлади.

Паст Дарғом тумани ички ишлар бўлимининг фаол ва жасоратли ходимларидан бири, хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган катта лейтенант Равшан Боқиев “Жасорат” медалига муносиб кўрилган эди.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов ушбу мукофотни Р.Боқиевнинг оила аъзоларига топширди. 

- “Камторана меҳнатимиз раҳбарларимиз томонидан юксак эътирофга сазовор бўлиб, "Шухрат" медали билан тақдирландим. Президентимиз томонидан билдирилган юксак ишонч, келгусида халқимизга бунданда садоқат ва шараф билан хизмат қилишимизга туртки беради”, - дейди Булунғур тумани ИИБ бошлиғи Бунёд Журақулов.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech