4 Январ 2023 йил 721

Самарқанд туманида содир бўлган ЙТҲда икки нафар пиёда вафот этди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

2023 йил 1 январь куни соат 21:30 ларда Самарқанд тумани Уста Умар Жўрақулов кўчасида «АУДИ» русумли автомашинаси олдига ўзи билан бир йўналишда кетаётган икки нафар пиёдаларнинг югуриб чиқиши натижасида ҳайдовчи Б.У. уларни уриб юбориб йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.

ЙТҲ оқибатида пиёдалар вафот этган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК-266 моддаси 3-қисми «а» билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.samviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: