Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–10-сон қарорига мувофиқ, Ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини тизимли равишда амалга ошириш ва жамоатчилик билан ҳамжиҳатлик руҳида ишлашни таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 11 март кунидаги Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 122-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасида Жамоатчилик кенгаши тузилди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник Ф.Рахматов сўзга чиқиб, Жамоатчилик кенгаши фаолияти ташкил этилиши, Ички ишлар органлари фаолиятини янги босқичга олиб чиқишда муҳим восита бўлиб хизмат қилиши, шунингдек, ҳар бир ходимда ўз ишига масъулият ортиши юртга дахлдорлик туйғуси шаклланишига асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим кенгаш таркибида ОАВ вакиллари билан бир қаторда фан ва маданият, нодавлат ташкилот вакиллари, профессор устозлар, ҳамда тизим фахрийлари ҳам ўрин олган.
Шунингдек, кенгаш низоми, аъзоларнинг ваколатлари тўлиқ тушунтирилиб ўтилди.
Кенгаш раислигига ИИО фахрийси Шавкат Саъдуллаев, ўринбосари этиб, журналист Тошпўлат Рахматуллаев сайланган бўлса, котиб сифатида ИИБ матбуот котиби Жахонгир Сагдуллаев фаолият кўрсатиши белгиланди.
Бир сўз билан айтганда кенгаш Ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотлардан халқимизни тезкорлик билан хабардор қилишда, тизим имижини оширишга хизмат қилади.