Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида мавжуд бўш бўлган профилактика инспектори ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор лавозимларга танлов эълон қилинади
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида қуйидаги мавжуд бўш бўлган лавозимларга танлов эълон қилинади:
1) вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматида бўш бўлган профилактика инспектори лавозимларига олий маълумотга эга, тарих, миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари ҳамда юриспруденция йўналишлари бўйича ҳамда олий маълумотга эга бўлган профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органлари ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Самарқанд вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, бўйи 165 см.дан кам бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.
2) вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматида бўш бўлган хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори лавозимларига ихтиёрий тартибда ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Самарқанд вилоятида доимий рўйхатда турувчи, тегишли олий маълумотга эга бўлган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органлари ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар иштирок этишлари мумкин.
Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
- биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси;
-яқин қариндошлари (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси;
- ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;
- номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
- анкета-маълумотнома;
- ҳарбий гувоҳнома;
- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда).
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар жорий йилнинг 1 декабрдан 10 декабрь кунига қадар Самарқанд вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.
2022 йилнинг 1 декабрь кунидан олдин ёки 10 декабрь кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.
Танловлар номзоднинг хоҳишига кўра давлат, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.
Мурожаат учун телефон 66-223-59-41; 66-223-52-63.
Самарқанд вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати