2 Октябр 2021 йил 991

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан “Ички ишлар вазири стипендияси” ва “Ўқишдаги муваффақиятлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланган ўқувчиларга мукофотларини тантанали равишда топширди

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан, ИИВ Самарқанд академик лицейнинг 4 нафар ўқувчилари “Ички ишлар вазири стипендияси” билан 4 нафари эса,Ўқишдаги муваффақиятлари учун кўкрак нишони” билан тақдирланди.Самарқанд вилояти ИИБда мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топшириш тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ИИБ бошлиғи академик лицей ўқувчиларини ушбу ютуқлар билан табриклаб, бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва уларга яратиб берилаётган шароитлар хусусида тўхталди. Президентимизнинг ўтган йили Ўзбекистон ёшлари форумида “Илм ва билим – ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг!”, дея айтган сўзларини ёшларга яна бир-бор эслатиб, кўпроқ илм олиш, ўз устиларида ишлаш яратилаётган имкониятларга муносиб бўлишлари лозимлигини таъкидлади.

Тадбирда мукофотланган ёшлар ҳам сўзга чиқиб, уларга билдирилган ишонч, берилган имкониятларга муносиб бўлиб, келгусида юрт равнақи, ватан тараққиётига ўзларининг ҳиссаларини қўшишларини айтиб ўтишди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

  


  

Text to speech