12 Январ 2022 йил 747

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Пастдарғом туманидаги ижтимоий-иқтисодий вазият ва давлат идораларининг аҳолига хизмат кўрсатиш фаолияти ўрганилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Пастдарғом тумандаги ижтимоий-иқтисодий вазият ва давлат идораларининг аҳолига хизмат кўрсатиши ўрганилди. Ҳусусан, Пастдарғом тумани Жума шаҳридаги “Мева-сабзовот” МЧЖга қарашли “Деҳқон бозори”да истеъмолчилар учун яратилган шароитлар, нарх-навонинг барқарорлиги, карантин қоидаларига риоя қилинаётганлиги ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди. Шунингдек, Жума шаҳрида марказий тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган майдонида Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига хизмат олди йўриқномалари ўтказилди.

Бундан ташқари, ўқувчи ёшларнинг таътилни мазмунли ўтказишларини ташкил этилиши, тумандаги 51-умумтаълим мактабида ўқувчилар учун кимё, биология, инглиз тили ва спорт тугараклари ташкил қилинганлиги кўздан кечирилди.

Айни кунларда Пастдарғом туманининг “Оқолтин” маҳалласида жойлашган “Маънавият ва маърифат маркази”да ёшлар учун рақс, ашулачилик, санъат ва рассомчилик тугараклари ташкил қилинган. Раҳбарлар ушбу марказ тарбияланувчиларига ўзларининг ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширишди.

Бундан ташқари, Пастдарғом тумани Чархин қўрғонида жойлашган Пастдарғом туман ИИБ 2-сонли Ички ишлар бўлинмаси фаолияти ўрганилиб, у ерда ходимларга қилинган шарт-шароитлар, ишнинг ташкил қилиниши билан танишилиб, ходимларни тегишли йўриқномалар берилди.

Туманнинг “Оқолтин” ва “Олти қахрамон” маҳалла раислари ва фаоллари билан учрашув ўтказилиб, кенг жамоатчилик билан биргаликда жиноятчиликка қарши кураш, уларни олдини олиш, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва қонунбузишларга йўл қўймаслик юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, Пастдарғом тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли Чархин ҳудудий поликлиникасида шифокор ва беморлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар давомида “Темир дафтар”га киритилган ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар ҳам эътибордан четда қолмади.

Бундан ташқари, тумандаги дорихоналар ўрганилиб, масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.

Ўрганишларнинг сўнги манзили туман ИИБ бўлди. Масъуллар ИИБда “Е-материал” дастурида қайд этилган ҳужжатлар аҳволини таҳлил қилб, қабул қилиниши лозим бўлган қарорлар ва ўтказилиши лозим бўлган барча терговга қадар текширув ҳаракатлари юзасидан тегишли соҳа ходимларига кўрсатмалар беришди. Шунингдек, тунги хизматга жалб қилинган ходимларга фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, хизматни хушёр ҳолатда олиб бориш юзасидан тегишли йўриқнома ўтказилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech