19 Май 2023 йил 725

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида “Cўнги қўнғироқ” тадбирларини хавфсиз ўтказиш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида қатор масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, яқинлашиб келаётган “Cўнги қўнғироқ” тадбирлари ҳамда ёзги болалар оромгоҳларида жамоат тартибини сақлаш масалалари муҳокама марказида бўлди.

“Жойлардаги ИИБ раҳбарлари қолган сектор рахбарлари билан ҳамкорликда оромгоҳларга олиб борувчи йўлларни тўлиқ таъмирлаш ишларини амалга ошириш чораларини кўрсин. Болаларни оромгоҳларга фақат ЙПХ патрул автомобили кузатуви остида, техник соз (ЙҲХБ томонидан техник кўрикдан ўтказилганидан сўнг) автобусларда олиб борилиши алоҳида назоратга олинсин.” – деди Бошқарма бошлиғи.

Шунингдек, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари вақтида жамоат тартиби, фуқаролар ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъулиятли вазифалар юклатилди. Ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда безорилик ёки бошқа турдаги нохуш ҳолатларни содир этиш эҳтимолига йўл қўйилмаслик лозимлиги таъкидланди.

Ҳудудлардаги бевосита йўл четида жойлашган мактаблар олдида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЙПХ инспекторлари бириктирилиши, мактабларнинг жойлашган жойига қараб транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш, имкон қадар ўша куни барчага жамоат транспортида ҳаракатланиши бўйича тавсия бериш, чўмилиш ҳавфзалари алоҳида назоратга олиниши, анҳор, канал ва чўмилиш хавфзаларида чўкиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилиши белгиланди.

Барча МФЙлардаги 5 талик (МФЙ раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва аёллар бўйича маслаҳатчи) тўлиқ ҳудудидаги мактабларга бориши, ушбу тадбирларда иштирок этиши ва унга “бош-қош” бўлиши лозимлиги, жойларда мактаб маъмурияти ўзбошимчалик билан болаларнинг ота-оналари билан келишиб, дабдабабозлик, ресторан, чойхона қилмаслиги таъкидланди.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини давом эттириш мақсадида ярим тунгача истироҳат боғиларида юриши, спиртли ичимлик истеъмол қилишини олдини олиш чоралари кўрилиши, шу билан бирга, боғча болалари учун ҳам “Хайр боғча – Салом мактаб” тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг хавфсизлиги ҳам назоратда бўлиши таъминланади.

“Жорий йил 1 июнь “Халқаро болалар куни” байрами даврида ҳам хавфсизлик чоралари худди юқорида белгиланган тартибда бўлиши назоратга олинсин. Истироҳат боғлари атрофида ИИО ва МГ ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш чоралари кўрилсин. Шунингдек, охирги пайтларда боғлардаги аттракционлар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар кўп содир бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда аттракционлар эгалари билан профилактик-тушунтириш ишларини олиб бориш йўлга қўйилсин.” – дейди Бошқарма бошлиғи.

Text to speech