Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ тизимида мобиль радарлар ўрнатилган автомашиналар хизмат қилмоқда
Бугунги кунда, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБга хизматда фойдаланиш учун “ATLAS International” ҲК дан 5 (беш) дона мобиль радарлар ўрнатилиб, махсус жиҳозланган “Кобальт” русумли автомашиналари ажратилди.
Ушбу мобиль радар машиналарини бошқариш учун Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл-патруль хизмати отряди мобиль қурилмалардан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператор” лавозимига 15 нафар номзодлар танлаб олинди.
Мобиль радарлар ЙҲХБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган «Йўл патруль хизмати нарядларини жойлаштириш Қайдномаси»га асосан белгиланган йўл ҳудудларида хизмат олиб боради.
ЙҲХБ раҳбарияти томонидан берилган қўшимча қўрсатмаларга асосан вақти-вақти билан йўл ҳудудларида мобиль радар ўрнатилган автомашиналарни жойлашувини ўзгартириб хизмат олиб боради.
Ушбу радарлар асосан вилоятнинг энг кўп йўл трансопрт ҳодисалари содир бўладиган ҳудудлари (“авария ўчоқлари”) да, ҳайдовчиларни тезлик меъёрларига риоя қилишларини назорат қилади.
Қоидаларга риоя қилинг! Тезликни меъёридан оширманг!
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ