4 Апрел 2022 йил 941

Самарқанд вилоятининг 9 та шаҳар-туманлари ҳудудида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва ИИВ томонидан тасдиқланган режага асосан, жорий йилнинг 28 март кунидан 1 апрель кунига қадар Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида вилоятнинг 9 та шаҳар-туманлари (Самарқанд ш., Каттақўрғон ш., Булунғур т., Иштихон т.,Каттақўрғон т., Нарпай т., Пайариқ т., Самарқанд т., Тойлоқ т., ҳамда Ургут т.) ҳудудида тезкор-профилактик тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида:

– 3 дона ов қуроли;
– 4 дона пневматик милтиқ;
– 2 дона ПР-73 резина таёқ (дубинка);
– 27 дона бита;
– 1 дона электрошок;
– 22 дона тақиқланган диний мазмундаги адабиётлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.
– 120 дона тақиқланган диний мазмундаги варақалар ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Аниқланган ҳолатлар:

– 7 та гиёҳванлик воситаларининг (20 грамм “марихуана”, 0,13 гр “Героин”, 1 гугурт қитисида марихуана уруғи, 14 дона “Регопен” ва 21 дона “Лирика”) ноқонуний муомаласи;
– 6 та қўлбола усулда ясалган Жувоз (800 кг. ёғ, 150 кг. чигит) ноқонуний муомаласи;
– 2 дона тош майдалашга мўлжалланган ускуна (тегирмон);
– 5 қоп руда тошлари; (ҳар бири 40 кг.дан 4 қопи майдаланган тош зарралари )
– 4 нафар қидирувдаги шахслар ушланди;
– 32 нафар шахслар маъмурий қамоққа олинган.

Text to speech