4 Декабр 2021 йил 435

Самарқандда «Касбий тайёргарлик ойлиги» доирасида ўтказилган спорт мусобақалари ғoлиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 09 ноябрь кунидаги «Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида»ги Фармойиши талаблари асосида жорий йилнинг 01-03 декабрь кунлари Самарқанд вилояти Тойлоқ, Самарқанд ва Ургут тумани ИИБлар спортнинг «Стол тенниси», «Шахмат» ва «Мини футбол» турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Кескин ва муросасиз бахслар натижаларига кўра ғалаба қозонган жамоалар ва ходимлар аниқланди.

Мусобоқада, спортнинг шахмат тури бўйича:

3-ўринни Самарқанд тумани ИИБ ходими Мирсаидов Зафаржон Санъатович;

2-ўринни Ургут тумани Ички ишлар бошқармаси ходими Қурбонов Ойбек Тохирович ва фахрли 1-ўринни Тойлоқ тумани ИИБ ходими Қобилов Зафаржон Абдуқаюмовичлар тақдирланди.

Спортнинг «Стол тенниси бўйича»:

3-ўринни Тойлоқ тумани ИИБ ходими Жумаев Анвар Ўткирович;

2-ўринни Ургут тумани Ички ишлар бошқармаси ходими Убайдов Мухиддин Мўмин ўғли ва фахрли 1-ўринни Самарқанд тумани ИИБ ходими Амриддинов Ғайрат Шамсиддиновичлар тақдирланди.

Спортнинг «Мини футбол» бўйича:

3-ўринни Ургут тумани Ички ишлар бошқармаси терма жамоаси;

2-ўринни Тойлоқ тумани ИИБ терма жамоаси ва фахрли 1-ўринни Самарқанд тумани ИИБ терма жамоаси тақдирланди.

Мусобақа сўнгида иштирокчиларга «Касбий тайёргарлик ойлиги»да фаол иштирок этганликлари учун Самарқанд вилояти, Ургут тумани Ички ишлар бошқармалари, Тойлоқ ва Самарқанд тумани Ички ишлар бўлимлари раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирилди.

«Касбий тайёргарлик ойлиги» давом этмоқда.

Text to speech