13 Феврал 2020 йил 1532

Самарқандда рейд тадбирлари давом этмоқда

Самарқанд вилоятининг барча ҳудудларида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Мазкур тезкор-профилактик тадбирлар давомида, Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан тегишли рухсатнома олмасдан транспорт воситаларини ойналари тусини ўзбошимчалик билан ўзгартирган, шунингдек, транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларси бошқариб юрган 30 дан ортиқ хайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, транспорт воситалари вақтинчалик сақлаш жарима майдончасига қўйилди.

Text to speech