20 Ноябр 2020 йил 593

Савдо пишди оғуфуруш қўлга тушди

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат тахминан 20:00 да Оқдарё тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Пўлатдархон маҳаласида жойлашган дала ҳовлиларнинг бирида 40 ёшли фуқаро О.А. харидор сифатида тадбирга жалб қилинган шахсга бир дона чинни идишлари солиш учун мўлжанланган қоғоз қутида қадоқланган, қуруқ ҳолдаги, умумий вазни 88.6 грамм миқдорда “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 5 000 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб унга нисбатан мазкур модда билан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech