9 Апрел 2022 йил 452

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги Самарқанд вилоятида кенг нишонланмоқда

Бугун эрта тонгдан вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари Амир Темур мақрабасини зиёрат қилиб, буюк Соҳибқиронни ёдга олдилар.

Қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари - Самарқанд шаҳридаги таълим муассасалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ҳарбийлар Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Кенг жамоатчилик вакиллари Соҳибқирон ҳайкали ўрнатилган майдонда жам бўлиб, улуғ бобомиз хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатди.

Text to speech