11 Январ 2021 йил 790

Суриядан олиб келинган самарқандликлар уйларига қайтишди

2020 йилнинг 08 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита назорати остида махсус рейс билан Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан "Меҳр" операциясининг навбатдаги босқичида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари ватанимизга қайтарилиб, уларга барча ижтимоий-ҳуқуқий, тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилган эди.

Қайтарилганлар орасида 4 нафар самарқандликлар ҳам бор эди.

Бугун улар Тошкентдан вилоятимизга олиб келиниб, уйларига кузатилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech