16 Октябр 2024 йил 5042

Ташкил этилаётган сайёр қабуллардан аҳоли мамнун бўлиши керак

Ташкил этилаётган сайёр қабуллардан аҳоли мамнун бўлиши керак. 

Фуқароларни қийнаётган масалалар қонун доирасида ўз ечимини топиши зарур.

Вилоят ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи Раҳмат Маматовнинг навбатдаги фуқаролар қабулида бу алоҳида қайд этилди. Унда фуқароларнинг ижтимоий-маиший мавзудаги муаммолари эшитилди.

Бошқарма бошлиғи билдирилган мурожаатларни атрофлича ўрганиб, мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этишни таъкидлади.

Масъулларга фуқароларнинг мавжуд масаласига бееътибор бўлмаслиги, ишга масъулият билан ёндашиши лозимлиги келтирилди. 

Юзма-юз қабулда баён қилинган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Text to speech