28 Апрел 2024 йил
1131
Ташкилий бошқарма фаолияти сарҳисоби
Самарқанд вилояти ИИБ Ташкилий бошқарманинг жорий йилнинг ўтган 3 ойи якунлари, ижрочилик интизоми аҳволи, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳал этилиши, махфийлик тартиботига риоя қилиниши, навбатчилик хизмати ва юридик таъминлаш йўналиши бўйича амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Муҳокамани ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Ф.Юсупов, Ташкилий бошқарма бошлиғи Б.Рустамов бошқариб борди.
Йиғилиш доирасида соҳадаги устувор вазифалар, белгиланган режалар ижросига ҳам тўхталиб ўтилди.