4 Январ 2021 йил
601
Талончилик содир этиб, терговдан яшириниб юрган Иштихонлик йигит қўлга олинди
Жомбой тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яшириниб юрган, Иштихон тумани Боғбон маҳалласида яшовчи, 2001 й.т. Т.С. қўлга олинди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати