Танишини суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
2021 йил 02 апрель куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга, А. исмли шахс ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳар Тараққиёт кўчасида яшовчи, 1993 й.т. таниши Ф.В., унинг расмларини интернет тармоғи орқали тарқатиб шарманда қилиш билан қўрқитиб, ушбу суратларни тарқатмаслиги эвазига 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан талаб қилиб келаётганини билдирган.
Аризага асосан, 2021 йил 02 апрель куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Ф.В. ариза муаллифидан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати