5 Январ 2022 йил 482

Тергов бошқармаси бошлиғининг қабули ўтказилди

05 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи полковник М.Т. Рахматуллаев томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан қабул ўтказилди.

Ўтказилган навбатдаги қабулда 20 дан ортиқ турли масалаларда билдирган муаммолари ўрганилди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига мурожаатларни ўз вақтида, адолатли ва холис кўриб чиқиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech