21 Июн 2021 йил
387
#Тезкор
Cамарқанд вилояти ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Самарқанд вилояти Ургут туманида фаолият юритаётган 6 нафардан иборат "Ҳизб ут-Таҳрир" террористик ташкилоти аъзоларининг ғайриқонуний фаолиятига чек қўйилди. Улар орасида муқаддам мазкур террористик ташкилот ғояларини тарғибот қилганлиги боис жиноий жазога маҳкум этилган шахсларнинг борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида ушбу шахсларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.