Тезкор тадбир
Тезкор тадбир
2020 йил 21 июль куни Каттақўрғон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Каттақўрғон шаҳрининг Кўҳнадам маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ўтказилган тезкор-тадбир давомида 1995 й.т. К.М. га тегишли бўлган 2 дона гугурт қути ичига қадоқланган ҳолдаги ўткир ҳидли “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаси, хона ичида мавжуд бўлган сумкачанинг ичидан 3 дона гугурт қутисига жойланган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддасининг уруғи, ушбу хона ичида мавжуд бўлган иситиш печининг ичидан бир дона 1 литр сиғимли гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш учун мўлжаллаб ясалган бир дона елим идиш (баклашка) сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан К.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати