11 Октябр 2024 йил 4316

Тойлоқ туманида вилоят 3-секторининг сайёр қабули ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Комилжон Гаффаров томонидан Тойлоқ туманида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Унда 14 нафар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари атрофлича ўрганилди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилган ҳолда, қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва уларнинг ижросини ўз назоратига олди.

Text to speech