6 Феврал 2024 йил 729

Тойлоқ туманидаги "Тепақишлоқ" маҳалласи обод масканга айланмоқда

Тойлоқ туманидаги "Тепақишлоқ" маҳалласи обод масканга айланмоқда.

Бугун "Тепақишлоқ" маҳалласида "Обод хонадон", "Обод кўча", "Обод маҳалла" мезонлари асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари У.Муҳаммадиев, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматов, ҳамда масъуллар маҳалла ҳуддудида бўлишди.

Амалга ошириш керак бўлган ишларни, фуқаролар ўртасида шукроналик ҳиссини уйғотишни, тўғри тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни келишиб олишди.

Маҳалла нуронийлари билан суҳбатда бўлиб, ҳар бир инсон ўз уйини, ўз ҳудудини ободончилиги учун қўшнисига, атрофдагиларга ўрнак бўлишида нуронийларни ҳам бирдамликка чорлашди.

Text to speech