25 Апрел 2021 йил 475

Товламачи қўлга олинди

2021 йилнинг 19 апрель куни вилоят ИИБ бошлиғи номига 40 ёшли У.Темур ариза билан мурожаат қилиб, унда таниши 16 ёшли М.Амина у билан гаплашиб юрганлигини оила аъзоларига айтиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, 1 500 АҚШ доллар талаб қилаётганлиги ҳақида маълум қилиб, шу куни соат 21:30да М.Амина 1 500 АҚШ долларни товламачилик йўли билан У.Темурдан олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланган.

Тадбир давомида, М.Аминадан махсус кимёвий ишлов берилган 1 500 АҚШ доллар пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган М.Аминага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари синчковлик билан ўрганиб чиқилиб, унинг якунига кўра ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech